Россия Аляскадаги учрашув олдидан Донбассни тўлиқ эгалламоқчи...

2 дақиқа ўқиш663
Россия Аляскадаги учрашув олдидан Донбассни тўлиқ эгалламоқчи...

Азизлар, бугун фронтдаги вазият ҳақида гаплашамиз. Путин ва Трамп Аляскада учрашиши аниқ бўлганидан кейин Россия Донбассдаги фронтда штурмга зўр бериб, муҳим шаҳарларни қуршовга олган кўринади. Бу, шубҳасиз, Аляскадаги учрашув билан боғлиқ деб ёзади Kun.uz нашри.

Покровск қуршовга олиндими?

Охирги бир кун ичида қатор манбалар Россия Донецк областини тўлиқ эгаллаш учун олиб бораётган штурмда муваффақиятга эришгани ҳақида ёзмоқда. Яқинда Покровск йўналишидаги мудофаа учун йўналтирилган «Азов» баталиони офицери Богдан Кротевичнинг пости украин каналларида тарқалмоқда. Унинг айтишича, Покровск ва Мирноград руслар томонидан деярли ўраб олинган. Константиновка ҳам қуршов арафасида. Руслар Краматорск ва Дружкивка томон ҳаракатланмоқда.

Офицернинг айтишича, руслар одимлашига украин қўшинлари бошқарувидаги хатолар, ҳарбий етишмаслиги ва нотўғри стратегия сабаб бўлмоқда. Зеленскийга мурожаат қилган Кротевич «Жаноб президент, сизга қандай маълумот беришмоқда билмадим-у, лекин вазият жуда оғир» деб ёзган.

Баъзи нашрларнинг ёзишича, руслар бу йўналишда Украина мудофаа чизиғини ёриб ўтиб, 18 км одимлаган. Улар ҳозирча енгил техника ва мотоциклларда одимлаётгани ва кучли ҳимояга эга эмаслиги айтилмоқда. Афтидан, Донбассни бой беришига кўнган Украина бу йўналишда қарши ҳужум учун кўп куч сарфламоқчи эмас.

Агар Россия бу одимлашини давом эттириб, Краматорск, Славянск ва Доброполега чиқадиган бўлса, бу Донецк области тўлиқ эгалланганини билдиради. Ҳозирча Киев бу йўқотишларга муносабат билдиргани йўқ, лекин бу маълумот тасдиқланса, Украина 2024 йилдан буён қисқа вақт ичида энг кўп ерларини бой берган бўлади.

Донбасс қуладими?

Россия учун урушдаги программа минимум айнан Донбассни тўлиқ эгаллаш ҳисобланади. Охирги бир йил ичида руслар бошқа йўналишларга айтарли эътибор бермай, асосан Донецк областини тўлиқ эгаллашга зўр берди. Владимир Путин Аляскага бориши аниқ бўлгач, айниқса ҳужум кучайди. Афтидан, Россия ҳарбий раҳбариятига Путин Трамп билан учрашувга музаффар полководец сифатида бориши учун нима қилиб бўлса ҳам Донбассни тўлиқ эгаллаш буюрилган кўринади.

Агар руслар буни уддаласа, Путин чиндан Аляскадаги музокарада жуда кучли позицияда бўлади. Чунки Москва охирги йилларда урушдан мақсад Украинани тўлиқ эгаллаш эмас, Донбассни қўлга киритиш эканига урғу бериб келаётганди. Яъни Путин Трамп билан учрашувда «Мистер президент, биз урушдаги мақсадимизга эришдик – Донбасс тўлиқ эгалланди, хўш, энди сизни эшитаман», дейиши мумкин бўлади. Бундай шароитда Трамп Россияга босим қилиши осон бўлмайди.

Ана шунақа гаплар, азизлар. Уруш тақдирини ҳал қиладиган муҳим учрашув олдидан Россия стратегик муваффақиятга эришиши мумкин. Бу музокараларда Киевнинг вазиятини оғирлаштиради. Биз вазиятни кузатиб борамиз. Kun.uzʼдан узоқлашманг. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга обуна бўлишни унутманг.

Ўткир Жалолхонов тайёрлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?