Россиянинг Сочи шаҳрида синтетик гиёҳванд моддалар савдосида айбланган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан суд ҳукми ўқилди, деб ёзади “Kommersant”.
Маълумотларга кўра, у гиёҳванд моддалар тармоғида курьер сифатида фаолият юритган. У моддаларни қабул қилиб, кичик қадоқларга ажратган ва кейин сотиш учун яширин жойларга жойлаштирган.
Бироқ, унинг жиноий ҳаракатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган махсус тадбирлар пайтида тўхтатилди.
Суд маълумотларига кўра, айбланувчи олдиндан тил бириктирган ҳолда бир гуруҳ билан бирга, катта миқдорда синтетик моддаларни сотишга суиқасд қилиш моддаси бўйича бешта жиноятда айбдор топилди.
Натижада, у 7 йилга қатъий тартибли колонияда озодликдан маҳрум этилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар