Ҳувайдо Жумаева: «Бит тушса, ярим соат ҳам яшай олмасди» (видео)

Ҳувайдо Жумаева: «Бит тушса, ярим соат ҳам яшай олмасди» (видео)

Комик актриса Ҳувайдо Жумаева “Renessans” телеканалига берган интервюсида болалик хотиралари билан ўртоқлашди. У ёшлигида сочлари жуда қалин бўлгани, онаси уларни тарашда анча қийналгани ҳақида кулиб гапириб берди.

Актрисанинг айтишича, ҳар йили ёзги таътил бошланиши билан онаси унинг сочини кал қилиб олган. Чунки сочлари шу қадар қалин бўлганки, уларни тарашнинг ўзи катта меҳнат талаб қилган.

«Ҳар ёз келганда онам бизни кал қилиб ташларди. Чунки сочим жуда қалинлигидан бошим нафас олмасди. Ҳатто битта бит тушса, ярим соат яшай олмасди у бит», — дея ҳазиллашди актриса.

Ҳувайдо Жумаева мактаб даврида қишлоқларда ўқувчи қизларнинг сочлари текширилгани, битлаган болалардан бошқаларга ҳам юқиши мумкинлиги сабабли ўқитувчилар уларни назорат қилганини эслади. Унинг сўзларига кўра, ўқитувчи унинг бошини текширишга келганида "унга бит кирмайди" деб ўтиб кетган.

«Онам раҳматли қўллари билан сочимни тараб, нечта тароқни синдирган. Бир челак сув олиб келиб, сочимни ҳўллаб тарарди, барибир тароқ юрмасди. Шунинг учун ёз келишини жуда кутардим. 25 май куни, кечки пайт сочимни олиб ташларди. Мен эса хурсанд бўлардим — соч тарашдан қутулардим-да», — дея кулиб эслади Ҳувайдо Жумаева.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар