Оби-Раҳмат ғоридан 80 минг йиллик ўқ учлари топилди

1 дақиқа ўқиш1.3K
Оби-Раҳмат ғоридан 80 минг йиллик ўқ учлари топилди

Марказий Осиёнинг қадимий тарихини ўзгартириши мумкин бўлган янги археологик кашфиёт 18 август куни дунё эътиборини уришти. Оби-Раҳмат ғоридан археологлар томонидан топилган, тахминан 80 минг йиллик ёши билан ажралиб турган тошдан ясалган ўқ учлари, қадимги инсонларнинг ов қилиш техникаларини чуқурроқ тушунишга ёрдам беради.

Россия Фанлар академиясининг Сибир бўлими Археология ва этнография институти олими Андрей Кривошапкин раҳбарлигидаги халқаро тадқиқотчи-олимлар жамоаси, ғордан топилган 200 га яқин майда артефактни таҳлил қилишган. Шулар орасида 20 га яқин эҳтимолий ўқ учлари ва уларнинг парчалари ажратиб олинган. Бу топилмалар инсон эволюциясининг ўта муҳим бир қатламининг тасвири бўлиши мумкин.

Топилган ўқ учларининг катта қисмининг оғирлиги 25-35 грамм бўлиб, максимал кенглиги 41 миллиметрни ташкил этган. Бу ўқлар Жанубий Африка, Франция ва Шри-Ланкада топилган 48-60 минг йиллик ўхшаш артефактлардан анча қадимий бўлиб, уларнинг мавжудлиги камон ва ўқнинг Евросиёда анча эрта пайдо бўлганига ишора қилади.

Қизиқарли томонларидан бири шундаки, худди шу ғордан 9-12 ёшлар оралиғидаги бола қалдиқлари ҳам топилган. Ушбу ҳолат илмий мунозараларга сабаб бўлиб, ғордаги топилмаларда неандертал ва замонавий инсон аломатлари мавжуд бўлгани айтилаётгани ғалати қўшилишларга олиб келмоқда.

Шунингдек, ўтказилган таҳлиллар майда артефактларнинг аниқ ўқ учлари сифатида фойдаланилганини тасдиқлади, чунки уларнинг ўлчамлари ва емирилиш излари бошқа йирик қуроллар, масалан, найзага ёки бошқа уруш қуролларига мос келмайди. Бунинг натижасида, Марказий Осиёнинг қадимий аҳолиси, илғор овчилик технологияларини кутилганидан анча олдин эгаллашган бўлиши мумкин.

Оби-Раҳмат ғори Тошкентдан 100 километр шимоли-шарқда, денгиз сатҳидан 1250 метр баландликда, Палтов дарёси водийсидаги оҳактош қояларида жойлашган 20 метрлик катта табиий бўшлиқдир. 1962 йилда кашф этилган ва Марказий Осиёдаги энг муҳим палеолит ёдгорликларидан бири саналади. Ғорда маданий қатламлар қалинлиги 10 метргача бўлиб, улар 40 минг йилдан 80 минг йилгача бўлган даврни қамраб олади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?