date

Доналд Трумп Нобел мукофотига лойиқлигини таъкидлади

Доналд Трумп Нобел мукофотига лойиқлигини таъкидлади

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия–Украина урушида воситачилик қилишга уринаётган бир пайтда, ўзининг тинчлик ўрнатиш борасидаги “муваффақиятлари”ни тилга олди. У яқинда ўтказилган йиғилишда “мен олти урушни тугатдим” деб баён қилди, кейин эса бу рақамни еттитагача оширди.

Трамп ўзини “тинчлик ўрнатган етакчи” сифатида кўрсатиб, Нобел тинчлик мукофотига лойиқ эканини таъкидламоқда. Унинг маъмурияти Исроил–Эрон, Ҳиндистон–Покистон, Руанда–Конго, Таиланд–Камбоджа ва Арманистон–Озарбайжон ўртасидаги тўқнашувларда воситачилик қилганини даъво қилмоқда. Баъзи давлатлар бу борада Трампга миннатдорчилик билдирган бўлса-да, айрим томонлар АҚШ ролини инкор этмоқда.

Масалан, Ҳиндистон–Покистон келишувида Деҳли музокаралар бевосита икки мамлакат ўртасида ўтганини билдирди. Руанда ва Конго эса сулҳ тузган бўлса-да, жанглар давом этаётгани айтилмоқда. Шунингдек, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари Вашингтонда имзоланган келишувни қўллаб-қувватлаган, бироқ мутахассислар барқарор тинчлик ҳали кафолатланмаганини таъкидлашмоқда.

Трамп, шунингдек, Миср ва Эфиопия ўртасидаги Нил дарёси устидан келишмовчиликларда ҳам ўзини воситачи сифатида кўрсатган, бироқ бу масалада ҳеч қандай якуний келишувга эришилмади. Сербия ва Косово бўйича ҳам у урушнинг олди олинганини айтса-да, мутахассислар бу давлатлар ўртасида аслида жанглар бўлмаганини эслатмоқда.

Таҳлилчилар фикрича, Трамп айрим можароларда воситачи сифатида маълум даражада рол ўйнаган бўлса-да, у тилга олаётган “етти урушнинг” барчасида барқарор тинчлик ўрнатилганини айтиш мушкул.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Доналд Трумп Нобел мукофотига лойиқлигини таъкидлади