date

Британиялик аёл каламушлари чизган расмларни сотиб, даромад топмоқда

Британиялик аёл каламушлари чизган расмларни сотиб, даромад топмоқда

Буюк Британияда кутилмаган ҳолат жамоатчилик эътиборини тортди. Оддий талабанинг уй ҳайвонлари бўлган каламушлар ҳозирда интернет орқали катта пул ишлаб топа бошлади. "Daily Star" ёзишича, Британиялик Элла Вудленд ўзининг саккизта каламушини “ижодкор”га айлантирди ва улар чизган асарларни сотиш орқали даромад кўра бошлади.

Маълумотларга кўра, 2025 йил февраль ойида Элла илк бор уй ҳайвонларига акварель ва болалар учун мўлжалланган бўёқлар сурилган холст атрофида эркин ҳаракатланишга рухсат берди. Натижада уларнинг югуриши орқали ранг-баранг излардан ташкил топган мавҳум картиналар пайдо бўлди. Шу вақтдан кейин у ушбу асарларни интернет орқали савдога қўйишга қарор қилди.

Аввалига бу расмлар катта қизиқиш уйғотмади, уларнинг баҳоси ҳам арзон — ўн фунт стерлинг атрофида эди. Бироқ ижтимоий тармоқларда видеолар тарқалиши билан вазият кескин ўзгарди. Миллионлаб томошалар ортидан талаб жуда юқори даражада ошди. Энди эса битта расмнинг баҳоси 500 фунтгача кўтарилгани айтилмоқда.

Элла Вудленд топган маблағларни асосан ўз каламушларининг яхши ҳаётига сарфлаяпти. Масалан, у аллақачон 250 фунтга тенг бўлган юқори сифатли қафас, махсус туннеллар ва қиммат озуқа аралашмалари сотиб олган. Шу орқали у ҳайвонларига янада қулай шароит яратиб бермоқда.

Элланинг таъкидлашича, авваллари буюртмалар жуда кам келган — ҳафтасига икки ёки учтадан ошмаган. Бироқ мижозлардан бири расмларни ижтимоий тармоқларда жойлаштиргандан кейин талаб 500 фоизга кўтарилган. Ҳозирда у ҳафтасига 20 га яқин асар сотишга улгурмоқда ва уларнинг барчаси қисқа вақт ичида сотиб олинади.

Мутахассислар таъкидламоқда: бу воқеа нафақат интернетдаги ноодатий трендни, балки одамларинг уй ҳайвонларига бўлган қизиқиши ортиб бораётганини ҳам кўрсатади. Элла Вудленд эса каламушларининг “талант”и орқали нафақат моддий манфаат кўраётган, балки минглаб одамларни ижобий кайфият билан ҳам таъминлаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик аёл каламушлари чизган расмларни сотиб, даромад топмоқда