Ўзбекистон Афғонистонга 265 тонна ёрдам юборди

1 дақиқа ўқиш2.2K
Ўзбекистон Афғонистонга 265 тонна ёрдам юборди

2025 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон томонидан жами 265 тонна инсонпарварлик ёрдами юборилди. Афғонистоннинг Балх вилоятида жойлашган Ҳайратон шаҳрида ёрдамни топшириш маросими ўтказилди. Юк “Termez Cargo Centre” ҳудудида шакллантирилиб, 14 та юк автомашинаси орқали манзилига етказилди.

Юборилган ёрдам таркибидан ун, гуруч, шакар, тушёнка, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ёғ, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош, қадоқланган ичимлик суви, 5 мингта ёпинғич ҳамда 10 тоннадан ортиқ дори воситалари ва тиббий буюмлар жой олган.

Маросимда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди. Улар бу ташаббус Шавкат Мирзиёевнинг яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлади.

Афғонистон расмийлари ёрдамни оддий маҳсулотлар эмас, балки биродарлик ва инсонийлик рамзи сифатида қабул қилганини маълум қилишди. Улар Ўзбекистон раҳбари ва халқининг бундай оғир дамларда афғон халқи ёнида бўлишини юксак баҳолашди.

Балх вилояти раҳбарияти номидан сўзга чиққан Ф. Робий Ўзбекистонга чуқур миннатдорлик билдирди. Унинг таъкидлашича, бу ёрдам чинакам қардошлик ва бирдамлик намунасидир. Афғонистон халқи ва раҳбарияти бу ёрдамни ҳеч қачон унутмаслигини қайд этди.

Август ойи охирида Афғонистон шарқида 6 магнитудали зилзила юз берди. Табиий офат Кунар, Лагмон ва Нангаҳор вилоятларига катта таъсир кўрсатиб, кўплаб қишлоқлар вайрон бўлди. Тоғли ҳудудларда йўллар ёпилиб қолди, кўпчилик аҳоли муаммоли ҳолатда қолди.

Афғонистоннинг аллақачон мураккаб ҳолатдаги соғлиқни сақлаш тизими ушбу фалокатда етарлича ёрдам кўрсата олмаяпти. Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 2205 кишига етди, 3640 нафар киши эса турли даражада жароҳат олган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?