Лондонда Дональд Трамп ташрифи муносабати билан Republican Overseas («Республикачилар чет элда») ташкилоти томонидан уюштирилган тантанали кечки таом маросими кутилмаган ҳолда бузилиб кетди. Экологик фаоллар — Fossil Free London («Ископаем ёқилғисиз Лондон») ҳаракати аъзолари тадбирга кириб бориб, норозилик акцияси ўтказишди.
Фаоллар қўлларида «Нефть пуллари одамлар ўлимига олиб келади» деган шиор ёзилган плакатлар билан чиқиш қилдилар. Улар баланд овозда «Буриш – ҳалокат! Қанча жон керак ҳалок?» деган гапларни бақириб, Трампнинг нефть қазиб чиқаришни кенгайтириш ҳақидаги ваъдаларини кескин танқид қилишди.
Fossil Free London ташкилоти ўз баёнотида шундай қайд этди:
«Трампнинг сиёсий йўналишлари 2050 йилгача 4 миллиард инсоннинг ҳаётига зомин бўлиши мумкин. Бу эса иқлим фалокати ортидан келадиган ҳалокатлар сабаб содир бўлади. У Ғазодаги геноцидни ҳам қўллаб-қувватлаяпти. Бу ёнғинлар, тошқинлар, қаттиқ иқлим ўзгаришлари ва оммавий кўчиш дегани.
Биз бу президентни қўллаб-қувватлаш учун бу ерда бўлмаслигимиз керак. У фақат фашизм ва иқлим ҳалокати йўлидан боради. Бир нарса аниқ: бу одам ақлдан озган.»
Ҳодиса давомида қўриқчилар фаолларни куч ишлатган ҳолда залдан чиқариб юборишди. Аммо акция нафақат маросим иштирокчилари, балки кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари орасида ҳам катта баҳс ва муҳокамаларга сабаб бўлди.
Экспертлар фикрича, ушбу воқеа Трампнинг иқлим сиёсатига нисбатан кескин қаршилик мавжудлигини яна бир бор намоён этди. Шунингдек, экологик фаоллар ҳаракатлари Ғарбий Европада жамоатчилик орасида кенг қўллаб-қувватланиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!