Афғонистон университетларида аёллар томонидан ёзилган китоблар расман таъқиқланди. Бу ҳақда BBC манбасига таяниб хабар қилинди.
Маълумотларга кўра, тахминан 140 та аёллар асари “шариат ва Толибон сиёсатига қарши” деб баҳоланиб, “номаълум” ҳисобланган 679 та китоб рўйхатига киритилган.
Шу билан бирга, олийгоҳларда 18 та курс, жумладан “Аёлларнинг мулоқотдаги роли”, “Аёллар социологияси”, “Гендер ва тараққиёт”, инсон ҳуқуқлари ва Ғарб фалсафаси каби йўналишлар ҳам тақиқланди.
Толибон бу қарорлар “дин уламолари ва мутахассислар”дан иборат комиссия орқали қабул қилинганини айтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил августидан буён Толибон ҳокимиятга қайтгач, мамлакатда аёллар ҳуқуқларини кескин чекловчи бир қатор қонунлар кучга кирди. Жумладан, уларга боғларга кириш, спорт билан шуғулланиш, сериалларда иштирок этиш, ҳатто бир-бири билан суҳбат қуриш ҳам тақиқ қилинган.
Шунингдек, аёллар бурқа кийишга мажбур этилмоқда, гўзаллик салонлари ёпилган ва биноларда дераза ўрнатиш тақиқланган. Яқинда эса Толибон қолган ноқонуний салонларни ҳам фаол равишда йўқ қилишга киришгани маълум қилинди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!