Ҳиндистоннинг Тамилнаду штатидан дахшатли хабар келди. 27 сентябр куни кечқурун таниқли актёр Вижай партияси тарафдорлари митинги пайтида юз берган тиқилинчда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди.
Расмий маълумотларга кўра, камида 39 киши вафот этган, 50 дан зиёд инсон турли тан жароҳатлари олган. Гувоҳлар айтишича, тиқилинч саҳна томон ҳаракат бошланганда содир бўлган. Одамлар саросимага тушиб, ҳушини йўқотган, айримлари эса оёқ ости қилинган.
Қурбонларнинг кўпчилиги аёллар ва болалар экани айтилмоқда. Ҳукумат ҳалок бўлганлар оилаларига бир миллион рупий (11 минг доллар) компенсация тўлаш ва воқеани чуқур текширишга ваъда берди.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди воқеани “ўта қайғули бахтсиз ҳодиса” деб атади ва жароҳатланганларга шифо тилади. Мамлакатда бундай ҳолатлар тез-тез учраб туради — жорий йилнинг ўзида турли байрам ва спорт тадбирларидаги тиқилинчлар ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!