Трамп АҚШда туғма фуқароликка чек қўймоқчи

1 дақиқа ўқиш221
Трамп АҚШда туғма фуқароликка чек қўймоқчи

АҚШда туғма фуқаролик масаласи яна бир бор миллий сиёсий муҳокамалар марказига чиқди. Оқ уй Дональд Трамп маъмурияти томонидан имзоланган ва катта баҳсларга сабаб бўлган фармонни қонуний кучда қолдириш учун 2025 йил 26 сентябрь куни АҚШ Олий судига мурожаат этди. CNN маълумотича, бу мурожаат сўнгги бир йил ичида ушбу масала юзасидан Олий судга иккинчи марта қайрилиш ҳисобланади.

Мазкур фармон 2025 йил 20 январда имзоланган бўлиб, унга кўра АҚШ ҳудудида вақтинчалик келган ёки ноқонуний мигрантлардан туғилган чақалоқларга автоматик равишда фуқаролик ҳуқуқини бериш қатъиян тақиқланади. Маъмурият бу амалиётни Конституциянинг 14-тузатиши нотўғри талқини сифатида баҳолаб, мамлакат учун “салбий оқибатларга” олиб келаётганини таъкидламоқда.

Шу пайтга қадар қуйи судлар бир неча бор ушбу сиёсатни амалга оширишни тўхтатиб қўйди. Хусусан, жорий йилнинг июл ойида Сан-Франциско апелляция суди федерал судья қарорини тасдиқлаб, фармоннинг бутун мамлакат бўйлаб тўхтатилишига олиб келган эди. Шунингдек, Нью-Ҳемпшир судьяси ҳам ACLU томонидан берилган даъвони қондириб, янги туғилган чақалоқларга фармон қўлланилишининг олдини олди.

Оқ уй эса бу сиёсат охир-оқибат Олий суд томонидан маъқулланишига умид қилмоқда. Бироқ масалани кўриб чиқиш учун зарур бўлган тўртта судья овози таъминланиши ҳозирча ноаниқ бўлиб қолмоқда.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва юристлар мазкур фармонни конституцияга зид деб баҳолашмоқда. ACLU вакили Коди Вофси уни “қонуний асосга эга бўлмаган ноқонуний қарор” сифатида атади.

Мазкур масала юзасидан 1898 йилда қабул қилинган Олий суд қарори ҳам эслатиб ўтилмоқда. Ўшанда суд Вонг Ким Арк ишида АҚШда туғилган хитойлик муҳожирларнинг фарзандларига фуқаролик ҳуқуқини тан олган эди. Бу қарор ҳозирги кунда ҳам муҳим ҳуқуқий прецедент сифатида кўриб чиқилади.

Шу тариқа, туғма фуқаролик масаласи АҚШда сиёсий ва ҳуқуқий майдонда энг баҳсли мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Масаланинг ҳал қилиниши мамлакатдаги миллионлаб инсонлар тақдирига таъсир кўрсатиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?