date

Трамп хорижий фильмларга 100 фоиз бож жорий этишини айтди

Трамп хорижий фильмларга 100 фоиз бож жорий этишини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатга олиб кириладиган барча хорижий фильмларга 100 фоиз бож солинишини эълон қилди. Унга кўра, бу қарор Америка кино саноатини ҳимоя қилиш учун зарур.

Аммо ҳозирча бож қандай ҳуқуқий асосда жорий этилиши номаълум. Оқ уй ва йирик кино компаниялар бу масалада изоҳ бермаган. Мутахассислар эса бу қарор Голливуднинг халқаро фаолиятига катта таъсир қилиши мумкинлигини айтмоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бож туфайли фильм ишлаб чиқариш харажатлари ортади ва бу томошабинлар учун ҳам қимматроқ бўлиши мумкин. Хорижда суратга олинадиган йирик лойиҳалар ҳам хавф остида қолиши эҳтимоли бор.

Расмий маълумотларга кўра, АҚШ кино саноати 2023 йилда 22,6 миллиард долларлик экспорт амалга оширган. Янги сиёсат эса бу кўрсаткичларни камайтириши ва халқаро ҳамкорликни қийинлаштириши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп хорижий фильмларга 100 фоиз бож жорий этишини айтди