Францияда спортчи Эйфель минорасига велосипедда чиқиб рекорд ўрнатди

1 дақиқа ўқиш233
Францияда спортчи Эйфель минорасига велосипедда чиқиб рекорд ўрнатди

Франциялик профессионал спортчи Орельен Фонтено Эйфель минорасига велосипедда кўтарилиш бўйича янги жаҳон рекордини янгилади. У миноранинг иккинчи қаватига 12 дақиқа 30 сонияда кўтарилиб, аввалги рекорд натижасини қарийб 7 дақиқага яхшилади.

Эйфель минораси расмий Facebook саҳифасида маълум қилинишича, спортчи 686 та зинапояни босиб ўтган ва синов велосипеди (trial bike) ёрдамида рекордни қайд этган. Бундай велосипедлар махсус тўсиқларни енгиб ўтиш ва нотекис йўлларда ҳаракатланиш учун мўлжалланган.

Аввалги рекорд 19 дақиқа 4 сония бўлган. Орельен Фонтено эса бу масофани 12 дақиқа 30 сонияда босиб, натижани 6 дақиқа 34 сонияга яхшилади.

Маълумот учун, Фонтено уч карра жаҳон витсе-чемпиони ҳисобланади ва trial cycling йўналишида кўплаб халқаро мусобақаларда иштирок этган.

Унинг Эйфель минорасидаги бу ютуғи Франция спорт жамоатчилиги томонидан юқори баҳоланган ва Парижнинг рамзий иншоотида ўрнатилган илк расмий велоспорт рекорди сифатида қайд этилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?