date

Квант олами сирларини очган олимлар Нобель мукофотини қўлга киритди

Квант олами сирларини очган олимлар Нобель мукофотини қўлга киритди

Жорий йилнинг физика бўйича Нобель мукофоти ғолиблари эълон қилинди. Бу нуфузли мукофот Буюк Британия ва АҚШдан Жон Кларк, Франция ва АҚШдан Мишель Деворе ҳамда АҚШлик Жон Мартинисга тақдим этилди. Улар макроскопик дунёда ҳам квант ҳодисаларини кузатиш имконини яратган илмий кашфиётлари учун эътироф этилди.

Содда қилиб айтганда, узоқ йиллар давомида квант механикаси фақат электрон ёки фотон каби улкан кичик заррачалар учунгина амал қилади, деб ўйланарди. Аммо мазкур олимлар ўз тажрибалари орқали квант қонунлари қўл билан ушлаш мумкин бўлган даражада катта жисмларда ҳам амал қилишини исботладилар.

Бу кашфиёт нафақат илмий дунёда янги йўналиш очди, балки замонавий квант технологияларининг асосига айланди. Ҳозирги кунда шу илмий ишланмалар квант компьютерлари ва юқори аниқликдаги ўлчов тизимлари учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Квант олами сирларини очган олимлар Нобель мукофотини қўлга киритди