Трамп барча америкаликларга 2000 доллар берилишини ваъда қилди

1 дақиқа ўқиш216
Трамп барча америкаликларга 2000 доллар берилишини ваъда қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат фуқаролари учун янги молиявий ташаббусни эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, божхона тарифларидан йиғиладиган даромадлар ҳисобидан ҳар бир америкалик фуқарога камида 2000 доллар тўлов амалга оширилади. Бу ҳақда Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Президент таъкидлашича, тўловлар юқори даромадли шахсларни истисно қилган ҳолда барча америкаликларга берилади. Шу билан бирга, у тариф сиёсатини танқид қилувчиларни “аҳмоқлар” деб атаб, божхона даромадлари орқали мамлакат давлат қарзини қисқа муддатда ёпиш мумкинлигини қайд этди.

Трампнинг фикрича, Қўшма Штатлар тарифлар орқали триллионлаб доллар даромад олиши мумкин ва бу АҚШ иқтисодиётини “янги босқичга олиб чиқади”.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил апрелда Трамп бир қатор давлатлар учун янги тарифлар жорий этиш режасини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, бу чора АҚШ манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мамлакатни йиллар давомидаги иқтисодий босимдан халос этишга қаратилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?