Эфиопияда қўрқинчли вирус тез ёйила бошлади

1 дақиқа ўқиш262
Эфиопияда қўрқинчли вирус тез ёйила бошлади

Эфиопиянинг Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудида вазият жиддийлашди — мамлакатда Марбург вирусининг илк ҳолати тасдиқланди. Мутасаддилар маълумотига кўра, ушбу хавфли юқумдан тўққиз киши, жумладан бир нечта тиббиёт ходимлари зарарлангани аниқланган.

Шундай ҳолатдан сўнг ҳукумат фавқулодда санитария чораларини кучайтирди. Чегара постларида қўшимча назорат ўрнатилди, карантин қоидалари янада қатъийлаштирилди. Махсус тест тизимлари ишга туширилиб, касалликни erta аниқлаш жараёни тезлаштирилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам вазиятга тезкор жавоб қайтарди. ЖССТ Эфиопияга 300 минг долларлик ёрдам ва зарур тиббий жиҳозларни йўллади. Мутахассислар вируснинг Дара, Танзания ва Угандада кузатилган олдинги эпидемияларга ўхшаш эканини таъкидламоқда.

Айни пайтда олимлар Марбургга қарши самарали вакцина яратиш ишларини давом эттирмоқда. Маҳаллий аҳолига эса хавфдан ҳимояланиш учун эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилиш тавсия қилинмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?