
Нигерия Президенти Бола Аҳмад Тинубу мамлакатда оммавий одам ўғирлашларининг ортиши сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди. У Қуролли кучлар ва полицияга қўшимча ходимлар жалб қилишни буюрди. Полиция 20 минг янги ходимни ёллайди ва уларнинг умумий сони 50 мингга етади.
Тинубу узоқ ҳудудлардаги мактабларнинг етарли даражада ҳимоя қилинмаслигини кўриб чиқишга чақирди. Масжид ва черковларда хавфсизликни таъминлаш учун ёрдам сўраш тавсия этилди. Шuningdek, чорвадорларга молларини очиқ яйловларда боқишни тўхтатиш ва ноқонуний қуролларни топшириш таклиф қилинди.
Айни пайтда, АҚШ Нигерия ҳукуматини исёнчилар томонидан насронийларнинг оммавий ўлдирилишига кўз юмаётганликда айбламоқда. Нигерия ҳукумати эса бу зўравонликнинг диний эмас, ижтимоий муаммо эканини таъкидлаган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.