Фаррух Хамраев «Ўз касбининг фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди (видео)

Хонанда Фаррух Хамраев «Ўз касбининг фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Санъаткор бу ҳақда Instagram саҳифасида маълум қилди.
Фаррух Хамраев Ўзбекистон Республикаси Илмий-тадқиқот маркази томонидан ушбу кўкрак нишонига лойиқ кўрилган. Хонанда саҳифасига жойлаган видеосида ўзини қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларига миннатдорчилик билдирди.
«Ассалому алайкум, қадрдонларим, мухлисларим! Бугун Ўзбекистон Республикаси Илмий-тадқиқот кенгаши маркази томонидан “Ўз касбининг фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирландик. Барчангизга раҳмат! Чунки сизлар бизни доимо қўллаб-қувватлаб турдингиз. Бахтимга соғ-саломат бўлинглар. Бундан кейин ҳам чиройли ижод қиламиз, янги клиплар суратга оламиз ва сизларни хурсанд қиламиз», — деди хонанда.
Шунингдек, Фаррух Хамраев видео остида «Алҳамдулиллаҳ. Кейинги бекат — Халқ артисти», дея изоҳ қолдирди.
Унинг кузатувчилари изоҳларда хонандани ушбу эътироф билан табриклаб, ижодий фаолиятида янада катта муваффақиятлар тиламоқда.






























Изоҳлар 0
…