Netflix Warner Brosни сотиб олди — кино олами ларзада

1 дақиқа ўқиш569
Netflix Warner Brosни сотиб олди — кино олами ларзада

Netflix медиа бозорида шов-шувли қадам ташлади: компания Warner Bros’ни 82,7 миллиард долларлик улкан битим орқали сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Hollywood Reporter маълумотига кўра, “Project Noble” номи билан юритилаётган ушбу стратегик операцияга Netflix раҳбарлари Тед Сарандос ва Грег Петерс бошчилик қилган.

Таъкидланишича, келишувни амалга ошириш учун Netflix 59 миллиард долларлик молиялаштиришни йўлга қўйган. Бу рекорд даражадаги инвестиция компаниянинг жаҳон медиа бозоридаги нуфузини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда. Энди Netflix нафақат стриминг хизматларини тақдим этувчи платформа, балки йирик студия, контент ишлаб чиқариш ва дистрибуция соҳасида ҳам глобал етакчига айланиши мумкин.

Компания ҳисоб-китобларига кўра, интеграция йилiga 2–3 миллиард доллар атрофида харажатларни иқтисод қилиш имконини беради. Бу эса Netflix'га янада катта бюджетли сериал ва фильмлар яратишга имконият очади.

Энг қизиғи: Warner Bros ҳузуридаги HBO сериаллари, мультфильмлар, DC комикслари ва бошқа йирик интеллектуал мулклар энди тўлақонли Netflix ихтиёрига ўтмоқда. Демак, стриминг оламидаги рақобат янада кескинлашади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?