
Жанубий Африкада туғилган бўлса ҳам, айрим одамлар туғилганлик гувоҳномасига эга эмаслиги сабабли расмий хизматлардан фойдалана олмайди. 25 ёшли Арнолд Нкуб шундай кишилардан бири. У туғилган жойи бўйича жанубий африкалик бўлиш ҳуқуқига эга бўлса-да, ҳужжатсизлиги сабабли ўқишни давом эттира олмади ва яшаш учун автомобилларни ювиш билан шуғулланмоқда.
Фуқаролиги бўлмаганлар ўзларини кўринмас, мавжуд бўлмаган кишидек ҳис қиладилар. Улар банк ҳисоб рақам очолмайди, расмий ишга кира олмайди ва давлат хизматларидан фойдалана олмайди. Жанубий Африкада тахминан 10 000 киши шу вазиятда яшамоқда, аммо расмий статистика мавжуд эмас.
Кристи Читенгу ҳам илгари ҳужжатсиз бўлган ва фақат уч йил олдин адвокатлар ёрдамида жанубий африкалик фуқароликка эга бўлган. Унга кўра, фуқаролик – бу мукофот эмас, балки ҳар бир инсоннинг ҳурмат билан яшаш ҳуқуқи.
Мутахассислар ҳисобича, дунё бўйича миллионлаб одамлар фуқаролиги бўлмаган ҳолда яшайди. Масалани ҳал қилиш учун қочқинлар ва уларнинг фарзандларини туғилган жойида рўйхатга олиш ва оналарга фуқароликни фарзандларига бериш ҳуқуқини таъминлаш зарур.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.