Тошкентда SAADI бренди асосчиси Диёра Раҳимова билан учрашув бўлиб ўтади

29 октябрь куни Тошкентдаги Tashkent City Mall савдо марказида SAADI бренди асосчиси Диёра Раҳимова иштирокида учрашув ташкил этилади. Тадбир меҳмонлари бренд асосчиси билан юзма-юз мулоқот қилиш ҳамда унинг илк парфюмерия маҳсулоти — Elixir of Joy ифори билан танишиш имконига эга бўлади.
Меҳмонларни нималар кутмоқда?
Учрашув дастуридан Диёра Раҳимова билан суҳбатлашиш, эсдалик учун суратга тушиш ва атир флакони ҳамда унинг муаллифлик рецептлар китобларига дастхат олиш имкониятлари ўрин олган. Рецептлар китобларини тадбирнинг ўзида харид қилиш ҳам мумкин.
Тадбир SAADI брендининг Elixir of Joy pop-up дўконида бўлиб ўтади. Ташриф буюрувчилар янги ифорни яқиндан ўрганиш, унинг яратилиши ҳақида маълумот олиш ва бренд асосчисига ўзларини қизиқтирган саволларни беришлари мумкин.
Тадбир ҳақида
Сана: 29 октябрь
Вақт: соат 18:00
Манзил: Tashkent City Mall, 2-қават, Тануки ресторани ёнида
Кириш: бепул
Тадбирда иштирок этиш учун чипта талаб қилинмайди. Барча қизиқувчилар учрашувга ташриф буюриб, Диёра Раҳимова билан мулоқот қилишлари мумкин.































Изоҳлар 0
…