Фарғона вилоятида 24 ёшли йигит уйнинг 15 қаватидан ўзини ташлаб вафот этди

Фарғона вилоятида 24 ёшли йигит кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан тушиб кетиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Ҳолат юзасидан тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда.
Маълум қилинишича, 2002 йилда туғилган йигит вафот этганидан сўнг ҳодиса жойи тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган. Шунингдек, ишга алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинган.
Дастлабки тиббий маълумотномада ўлим сабаби сифатида жигар ёрилиши қайд этилган. Ўлимнинг аниқ сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Қайд этилишича, марҳум аввал шизофрения ташхиси билан Фарғона вилоятидаги ихтисослаштирилган руҳий саломатлик марказида бир неча марта даволанган.
Ҳозирча ҳодисанинг барча тафсилотлари ва йигитнинг 15-қаватдан тушиб кетишига олиб келган ҳолатлар ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.































Изоҳлар 0
…