date

БАА Рамазон ойида иш вақтини 2 соатга қисқартиради

БАА Рамазон ойида иш вақтини 2 соатга қисқартиради

2026 йилги Рамазон ойи муносабати билан Бирлашган Араб Амирликларида хусусий секторда ишловчи ходимлар учун кунлик иш вақти 2 соатга қисқартирилади. Бу ҳақда 12 февраль куни мамлакатнинг Меҳнат ресурслари вазирлиги расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, одатда 8–9 соат ишлайдиган ходимлар Рамазон ойи давомида 6–7 соат иш режимида фаолият олиб боради. Белгиланган меъёрдан ортиқ ишланган соатлар эса қўшимча иш сифатида ҳисобланиб, алоҳида тартибда ҳақ тўланади.

Шунингдек, корхоналарга иш жадвалини мослашувчан тарзда белгилашга рухсат этилган. Жумладан, масофадан ишлашни жорий этиш ёки иш вақтини амалдаги қонунчилик доирасида ўзгартириш мумкин.

Давлат муассасалари ходимлари учун ҳам енгиллаштирилган иш тартиби амал қилади. Душанбадан пайшанбагача иш вақти соат 09:00 дан 14:30 гача, жума куни эса тушгача давом этади. Бироқ узлуксиз иш жараёни талаб этиладиган соҳалар мазкур тартибдан мустасно ҳисобланади.

Маълум қилинишича, ушбу қарор фуқароларга оиласи, ибодат ва руҳий машғулотлари учун кўпроқ вақт ажратиш имконини яратиш мақсадида қабул қилинган.

Астрономик ҳисоб-китобларга кўра, 2026 йилда Рамазон ойи БАА ва кўплаб мусулмон давлатларида 19 февраль куни бошланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » БАА Рамазон ойида иш вақтини 2 соатга қисқартиради