Калифорнияда уч айиқ боласи билан сув бакидан топилди

Калифорниянинг Ла-Верн шаҳрида она айиқ ва унинг уч боласи катта сув сақлаш резервуари ичида қолиб кетди. Ҳодиса шанба куни содир бўлган.
Қутқарувчилар етиб келганида, айиқлар 12 соатдан ортиқ вақт давомида қоронғи бетон иншоот ичида қолган эди. Улар иссиқ ва нам ҳавода сув излаб, резервуар тепасидаги эни атиги бир фут бўлган тешикдан ичкарига тушиб кетган бўлиши мумкин.
Айиқларни Глендоралик Эрик Макдоналд ва Жейми Кирк эрталаб соат 8:00 атрофида пайқашган. Улар резервуар тепасига чиқиб, кичик тешик орқали сув ичида деворга тирмашиб турган она айиқни кўришган.
Қутқарувчилар «Operation Care Bear» номли операцияни бошлади. Аввало, Калифорния Балиқ ва ёввойи табиат департаменти резервуардаги сувни чиқариб, айиқларнинг чўкиб кетиш хавфини бартараф этди.
Бироқ мавжуд тешик на қутқарувчилар кириши, на она айиқ чиқиши учун етарли эди. Шунинг учун мутахассислар электр арра ёрдамида резервуар ён томонида каттароқ тешик очишди ва ичкарига нарвон тушириб, айиқлар учун чиқиш йўлаги ҳосил қилишди.
Болалардан бири аввалроқ мустақил равишда чиқиб кетган бўлса, қолган уч айиқни ташқарига чиқариш учун қутқарувчиларга бироз кўпроқ вақт ва ҳаракат керак бўлди.
Охир-оқибат она айиқ ва болалари хавфсиз тарзда резервуардан чиқарилди.






























Изоҳлар 0
…