Таиландда ёввойи филлар хавфи: 30 киши ҳалок бўлди

Таиландда одамлар ва ёввойи филлар ўртасидаги хавфли тўқнашувларни камайтириш мақсадида филлар учун махсус назорат вакциналарини қўллаш бошланди. Бу ҳақда Euronews хабар қилди.
Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилда мамлакатда ёввойи филлар сабаб 30 нафар инсон ҳалок бўлган, 29 киши эса турли даражада жароҳат олган. Шу билан бирга, филлар томонидан экин майдонларига зарар етказилиши билан боғлиқ 2 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган.
Мутахассислар маълум қилишича, ёввойи филлар сонининг йиллик ўсиш суръати тахминан 8,2 фоизни ташкил этмоқда. Бу одатдаги ўртача кўрсаткичдан қарийб икки баробар юқори. Ҳозирда мамлакатда 4 400 атрофида ёввойи фил мавжуд бўлиб, уларнинг 800 таси можаролар тез-тез юз бераётган ҳудудларда яшайди.
Ҳукумат томонидан АҚШда ишлаб чиқарилган 25 доза вакцина олиб келинган ва 7 та хонакилаштирилган филда икки йил давомида синов ўтказилган. Тажрибалар ижобий натижа бергани айтилмоқда.
Мазкур ташаббус фермерлар томонидан ўрмонлар кесилиб, қишлоқ хўжалиги ерлари кенгаяётган бир пайтда, озиқ-овқат излаб аҳоли яшаш ҳудудларига чиқиб қолётган филлар билан боғлиқ хавфли вазиятларни юмшатишга қаратилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!