date

Қирғизистонда энди TikTok тақиқи бекор бўладими?

Қирғизистонда энди TikTok тақиқи бекор бўладими?

Қирғизистонда Қирғизистон ҳудудида TikTok’ни блокировка қилиш қарорини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди. Қирғизистон Маданият вазирлиги ўринбосари Марат Тагаев вазирлик йиғилишида бу масалага қайтиш кераклигини айтган.

Унинг сўзларига кўра, ахборот муҳитини мониторинг қилиш ва ўрганиш бўйича марказ тугатилган, ҳозир эса платформалар ва ижтимоий тармоқлар билан тизимли ишлайдиган алоҳида орган амалда йўқ. Шу сабаб вазирлик блокировкани бекор қилиш таклифини кўриб чиқишни сўраяпти.

Такагаев яна бир муҳим нуқтани очиқ айтган: TikTok расман чекланган бўлса-да, фуқаролар, айниқса ёшлар VPN орқали ундан фойдаланишда давом этяпти. Яъни “тақиқ бор” — “ишламайди” дегани эмас, фақат оддий одамга қийинроқ бўляпти, холос.

Эслатиб ўтамиз, TikTok’га кириш Бишкек томонидан 2024 йил апрелида, хусусан 18 апрелдан чеклангани ҳақида турли манбалар ёзган; қарор телеком-операторларга юборилган кўрсатмалар орқали амалга оширилгани айтилган. Ҳозирча гап — таклиф ҳақида: бекор қилиш бўйича якуний қарор қабул қилингани тўғрисида расмий хабар йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда энди TikTok тақиқи бекор бўладими?