TikTok юлдузининг куйдирилган жасади узумзордан топилди: икки гумондор ушланди

1 дақиқа ўқиш214
TikTok юлдузининг куйдирилган жасади узумзордан топилди: икки гумондор ушланди

Франциянинг жанубида 29 ёшли TikTok блогери Сония Беллинанинг қисман куйдирилган жасади узумзордан топилди. Унинг ўлими юзасидан қотиллик бўйича тергов бошланган, икки эркак эса гумон қилиниб қўлга олинган.

Беллина 10 август куни бедарак йўқолган. 12 август куни Франциянинг Гард департаментидаги Сен-Жил шаҳри яқинидаги узумзорда қишлоқ хўжалиги ишчиси аёл жасадини топган.

Жасаднинг шахси дастлаб аниқланмаган. Кейинчалик ўтказилган ДНК экспертизаси марҳуманинг Сония Беллина эканини тасдиқлаган. 29 ёшли Сония TikTok’да қарийб 260 минг обуначига эга бўлган. У асосан рақс, караоке, мода ва кундалик ҳаётга оид видеоларни жойлаштирган.

Унинг ўлими юзасидан расмий тергов давом этмоқда ва воқеанинг барча тафсилотлари ҳали очиқланмаган. Ним прокуратураси маълумотига кўра, икки эркак воқеага бевосита ёки билвосита алоқадор бўлиши мумкинлиги сабабли қўлга олинган. Улардан бири кейинчалик озод қилинган, иккинчи гумондорнинг ҳибс муддати эса узайтирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?