date

Британияда 97 ёшли аёл тез ёрдамни кутиб ҳаётдан кўз юмди

Британияда 97 ёшли аёл тез ёрдамни кутиб ҳаётдан кўз юмди

Буюк Британиянинг Ньюпорт шаҳрида истиқомат қилган 97 ёшли Бабетт Бердж тез тиббий ёрдамни узоқ вақт кутишга мажбур бўлиб, ҳаётдан кўз юмди, деб Daily Mail хабар берди.

Маълумотларга кўра, кекса аёл ўз уйида полда ётган ҳолда аниқланган. Унинг нафас олиши қийинлашгани қайд этилган ва бир неча соатдан сўнг вафот этган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида ўлимнинг асосий сабаби пневмония экани кўрсатилган. Шунингдек, чап сон суягининг синиши ва узоқ вақт ҳаракатсиз қолиши қўшимча омил сифатида баҳоланган.

Мутахассислар марҳуманинг танасида қон айланиши издан чиққанини кўрсатувчи белгиларни ҳам аниқлаган. Бундай ҳолат, одатда, совуқ қотиш ёки узоқ муддат қимирламай ётиш оқибатида юзага келади.

Фожиадан олдин маҳаллий поликлиника фельдшери аёлни кўрикдан ўтказиб, сон суяги синиши эҳтимолини қайд этган. Бироқ шошилинч госпитализация ўрнига, уни шифохонага 10 кундан кейин олиб бориш режалаштирилган.

Шу вақт давомида Бабетт Бердж уйида қолган ва яна бир бор йиқилиб тушгани айтилмоқда. Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан расмий текширув ишлари бошланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Британияда 97 ёшли аёл тез ёрдамни кутиб ҳаётдан кўз юмди