date

Ким Чен Ин ядровий арсенални кенгайтиришга қатъий киришишини айтди

Ким Чен Ин ядровий арсенални кенгайтиришга қатъий киришишини айтди

Шимолий Корея ядровий арсеналини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлини давом эттириш ниятида эканини билдирди. Корея Марказий ахборот агентлиги хабар қилишича, Ким Чен Ин бу ҳақда Пхеньянда ҳукмрон Ишчилар партиясининг тўққизинчи қурултойи якунланганидан сўнг ўтказилган ҳарбий парадда гапирган.

Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, партия “миллий ядровий салоҳиятни янада кенгайтириш ва кучайтириш”, шунингдек, ядровий давлат сифатидаги мақомдан тўлиқ фойдаланиш йўлига содиқ қолади.

Шимолий Корея етакчиси АҚШ билан муносабатларни яхшилаш имконияти ҳам Вошингтоннинг позициясига боғлиқ эканини таъкидлаган. Унинг фикрича, агар Қўшма Штатлар КХДРга нисбатан қаршилик сиёсатига чек қўйиб, мамлакатнинг ҳозирги мақомини тан олса, икки томон “яхши тил топиша олмаслиги” учун асос қолмайди.

Шу билан бирга, хабарларда Ким Чен Ин ҳали ҳам Доналд Трампнинг учрашув таклифини қабул қилмагани қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин ядровий арсенални кенгайтиришга қатъий киришишини айтди