“Эпштейн иши” сабаб Жаҳон иқтисодий форум раҳбари лавозимни тарк этди

Давосда ўтказиладиган Жаҳон иқтисодий форуми (WEF) президенти лавозимини тарк этди, деб Reuters хабар берди. Хабарларга кўра, истеъфо "Эпштейн иши" билан боғлиқ вазият ортидан берилган.
Борге Бренде хўрлашув нутқида форумдаги фаолиятини самарали бўлганини таъкидлаган. Бироқ у ўз чиқишида Эпштейн билан боғлиқ алоқалар ҳақида тўхталмаган.
АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, 2017 йилдан буён WEF президенти бўлиб ишлаган Бренде Эпштейн билан бир неча бор ишбилармонлик кечки овқатида учрашган. Шунингдек, улар электрон почта орқали ҳам мулоқот қилгани ҳақида ахборот тарқатилган.
Шундан сўнг, Жаҳон иқтисодий форуми раҳбарияти Бренденинг Эпштейн билан муносабатлари юзасидан мустақил текширув бошлагани айтилди.
Жеффри Эпштейн вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилишда айбланган. У 2019 йилда қамоқхонада вафот этган, терговчилар бу ҳолатни ўз жонига қасд сифатида баҳолайди.
30 январь куни АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн ишига оид яна 3 миллион файлни эълон қилди. Вазирликка кўра, аввалги материаллар билан бирга ҳисоблаганда, жами 3,5 миллиондан ортиқ ҳужжат очиқланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!