Эронда вақтинчалик олий раҳбар тайинланди

1 дақиқа ўқиш7.6K
Эронда вақтинчалик олий раҳбар тайинланди

Алиризо Арафий Эрон раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб белгиланди. Reuters хабарида айтилишича, у бошқарув кенгаши аъзоси сифатида тайинланган.

67 ёшли Арафийга вақтинча олий раҳбар ваколатларини амалга ошириш вазифаси юклатилган. У президент Масъуд Пезешкиён ва Олий суд раиси Голамҳоссеин Моҳсени Эжеи билан бирга кенгаш таркибига кирган.

Манбаларга кўра, Арафий давлат идораларида катта тажрибага эга руҳоний ҳисобланади. Шунингдек, у Али Хоманаийнинг ишончли вакилларидан бири сифатида тилга олинади.

Тайинловга қадар Алиризо Арафий Экспертлар ассамблеяси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган. У, шунингдек, нуфузли Посбонлар кенгашида ҳам аъзо сифатида фаолият юритгани қайд этилган.

Бундан ташқари, у Эрондаги диний таълим муассасалари тизимига раҳбарлик қилган. Хабарларда айтилганидек, ўтиш даврида мамлакатни вақтинчалик раҳбарият кенгаши бошқариши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтилишича, бугун расман аввалги раҳбар Али Хоманаийнинг ҳалок бўлгани тасдиқланган. Шу муносабат билан Эронда вақтинчалик бошқарув механизми ишга туширилгани билдирилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?