date

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги БААда бўлиб турган фуқароларни расмий огоҳлантирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги БААда бўлиб турган фуқароларни расмий огоҳлантирди

Яқин Шарқ минтақасидаги вазият кескинлашаётгани муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда БААдаги дипломатик ваколатхоналар фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўраётганини маълум қилди.

ТИВ хабарига кўра, ҳаво маконидан фойдаланишдаги вақтинчалик чекловлар сабаб авиақатновлар тўхтатилган. Шу муносабат билан БААда бўлиб турган ўзбекистонликларга хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш тавсия этилмоқда.

Хусусан, маҳаллий қонун-қоидалар ва расмий идоралар кўрсатмаларига тўлиқ амал қилиш, заруратсиз кўчага чиқмаслик ҳамда одамлар гавжум жойлардан узоқроқ бўлиш сўралган. Шунингдек, фақат расмий ахборот манбаларига таяниш лозимлиги таъкидланган.

Фавқулодда ҳолатларда тезкор алоқа учун қуйидаги рақамлар берилган: +971 55 986 9040 ва +971 55 956 4110.

ТИВ, шунингдек, расмий маълумотларни кузатиб бориш учун ўз каналлари ҳамда Шаржа шаҳридаги Бош консулхона ва “Дунё” ахборот агентлиги саҳифаларига ҳаволаларни келтирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги БААда бўлиб турган фуқароларни расмий огоҳлантирди