Яқин Шарқдаги энг йирик контейнер порти минтақадаги кескинлик сабаб фаолиятини тўхтатди

Яқин Шарқдаги энг йирик контейнер порти — Жебел Али порти — минтақадаги кескинлик сабаб фаолиятини тўхтатди, деб Bloomberg хабар берди.
Маълум қилинишича, дунёдаги йирик денгиз ташув компанияларидан бири бўлган “Медитеррейниан Шиппинг Компани” (Эм-Эс-Си) Яқин Шарққа юк брон қилишни тўхтатган.
Шунингдек, “А.П. Мёллер–Мэрск” ва “Хапаг-Ллойд” Ҳурмуз бўғози орқали барча қатновларни вақтинча тўхтатгани айтилмоқда.
Қайд этилишича, логистикадаги узилишлар савдо, туризм, транспорт ва молияга таянадиган Дубай каби бизнес марказлари учун жиддий зарба бўлмоқда. Минтақа илгари нисбатан хавфсиз ҳудуд сифатида қаралар эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг