date

Эрондаги ҳужумлар оқибатида 170 нафар ўқувчи ва педагог ҳалок бўлди

Эрондаги ҳужумлар оқибатида 170 нафар ўқувчи ва педагог ҳалок бўлди

АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган ҳужумлар оқибатида Эронда 170 нафар ўқувчи ва педагог ходим ҳалок бўлгани маълум қилинди, деб Фарс хабар берди.

Эрон Таълим вазирлиги ахборотига кўра, ҳарбий зарбалар таълим муассасаларига ҳам таъсир кўрсатган. Қурбонлар орасида ўқувчилар ва ўқитувчилар борлиги қайд этилган.

Бундан аввал Миноб шаҳридаги қизлар мактабига қилинган ҳужум натижасида 40 нафар ўқувчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Айни пайтда вазият юзасидан қўшимча маълумотлар аниқлаштирилмоқда. Ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилгани билдирилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрондаги ҳужумлар оқибатида 170 нафар ўқувчи ва педагог ҳалок бўлди