date

Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири билан телефонда гаплашди

Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири билан телефонда гаплашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат давомида икки томон минтақадаги ҳозирги вазият юзасидан фикр алмашди.

Муҳокама жараёнида ҳар қандай навбатдаги кескинлашув оғир гуманитар оқибатларга ҳамда хавфсизлик билан боғлиқ хатарларнинг ортишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланди. Томонлар вазиятни янада мураккаблаштирмаслик муҳимлигини қайд этган.

Расмий маълумотда келишмовчилик ва низоларни ҳал этишнинг ягона тўғри йўли тинч воситалар экани билдирилди. Хусусан, масалалар мулоқот ва дипломатия орқали ҳал қилиниши лозимлиги алоҳида урғуланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Бахтиёр Саидов Эрон ташқи ишлар вазири билан телефонда гаплашди