date

Саудия Арабистонидаги АҚШ элчихонасига Эрон дронлари келиб тушди

Саудия Арабистонидаги АҚШ элчихонасига Эрон дронлари келиб тушди

АҚШнинг Washington Post нашри хабарига кўра, Эронга тегишли, дея айтилаётган учувчисиз аппарат Саудия Арабистонидаги АҚШ элчихонаси мажмуасини нишонга олган.

Нашр икки манбага таянади ва зарба АҚШ Марказий разведка бошқармаси фаолиятига боғлиқ объект жойлашган ҳудудга қаратилган бўлиши мумкинлигини ёзади.

Маълумотларга кўра, Ар-Риёддаги элчихона ҳудудига икки дрон тушган. АҚШ ва Саудия Арабистони томони ҳужумни тасдиқлаган, аммо разведка маркази нишонга олингани ҳақида расмий изоҳ бермаган.

Washington Post ушбу воқеани Эрон учун муҳим натижа сифатида баҳолагани қайд этилган. Шу билан бирга, даъволарнинг айрим жиҳатлари бўйича мустақил тасдиқ келтирилмаган.

Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси "объектга қилинган ҳужум" сабаб барча консуллик учрашувлари бекор қилинганини эълон қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистонидаги АҚШ элчихонасига Эрон дронлари келиб тушди