Кўрфаздаги олти давлат Эронга жавоб бериш ҳуқуқини эълон қилди

1 дақиқа ўқиш8.9K
Кўрфаздаги олти давлат Эронга жавоб бериш ҳуқуқини эълон қилди

Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Уммон, БАА ва Саудия Арабистони Эроннинг Форс кўрфазидаги ҳужумларига қарши жавоб қайтариш ҳуқуқини сақлаб қолишини маълум қилди. Қатар ТИВ раҳбари Мажид ал-Ансорий Эроннинг "ҳақоратли ҳужуми" учун товон тўланиши кераклигини айтган.

Мавжуд ҳисоб-китобларга кўра, 28 феврал-2 март кунлари БААга камида 165 ракета ва 541 дрон, Қувайтга 97 ракета ва 283 дрон, Қатарга 72 ракета ва 17 дрон, Баҳрайнга 45 ракета ва 9 дрон учирилгани айтилмоқда. Уммон ва Саудия Арабистонига эса камида 2 дрон ташлангани келтирилади.

Al Jazeera маълумотига кўра, 3 март ҳолатига Форс кўрфази мамлакатларида 8 киши ҳалок бўлган, 128 киши жароҳат олган. Шу билан бирга, кўрфаз давлатлари сўнгги йилларда Эрон билан очиқ ҳарбий тўқнашувдан қочиб, дипломатик алоқаларни сақлашга интилиб келган.

Экспертлар эса эҳтимолий жавоб сценарийлари бўйича турлича фикр билдирмоқда: шарқшунос Руслан Сулаймонов жавоб бўлиши мумкин, аммо АҚШ ва Исроил билан бирга эмас, дейди. Исроиллик ҳарбий таҳлилчи Дэвид Шарп эса минтақада заифликни кўрсатиш хавфли эканини таъкидлаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?