date

Исроилда видеоси сабаб ўзбекистонлик мигрант қўлга олинди

Исроилда видеоси сабаб ўзбекистонлик мигрант қўлга олинди

Исроилда ракета хавфи пайтида олинган видео сабаб ўзбекистонлик мигрант қўлга олинди. Маълум қилинишича, у видеода атрофдагиларни "каламушлар" деб атаб, ҳамма қочиб кетганини айтган.

Кейинчалик мазкур видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган. Шундан сўнг исроилликлардан бири видеодаги шахсни таниб, бу ҳақда полицияга хабар берган.

Ҳибсга олинган шахс эса ўз баёнотида айтилган гаплар исроилликларга эмас, балки уни ёлғиз ташлаб бомбапаноҳга кириб кетган танишларига қаратилганини билдирган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Исроилда видеоси сабаб ўзбекистонлик мигрант қўлга олинди