Исроилда тўй куни ушланган фаластинлик жуфтлик муҳокамаларга сабаб бўлди

1 дақиқа ўқиш2K
Исроилда тўй куни ушланган фаластинлик жуфтлик муҳокамаларга сабаб бўлди

Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир фаластинлик келин-куёвнинг никоҳ куни полиция томонидан ушлангани акс этган видеони ижтимоий тармоққа жойлаштирди. Вазир полиция ходимларининг ҳаракатини қўллаб-қувватлаган. Бу ҳақда бир қатор халқаро ОАВ хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа Исроил жанубидаги Негев ҳудудида содир бўлган. Полиция маълумотига кўра, келин-куёвнинг тўй карвони йўл ҳаракатига халал берган ва бошқа транспорт воситалари ҳаракатини қийинлаштирган. Шу сабабли ҳуқуқ-тартибот ходимлари аралашиб, жуфтликни олиб кетган.

Видеода келин ва куёвнинг тўй либосларида экани, полиция ходимлари уларни ҳудуддан олиб чиқаётгани акс этган. Бен-Гвир эса ушбу лавҳани тарқатиб, полициянинг йўл ҳаракати қоидалари бузилишига қарши чора кўрганини олқишлаган.

Воқеа Исроилда тўй карвонлари билан боғлиқ йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларига қарши назорат кучайтирилган бир пайтда юз берган.

Бен-Гвирнинг мазкур воқеага муносабати эса ижтимоий тармоқларда турли фикрларга сабаб бўлди. Айниқса, келин-куёвнинг тўй либосида полиция томонидан олиб кетилгани акс этган кадрлар фойдаланувчилар эътиборини тортди.

Айни пайтда жуфтликка нисбатан қандай ҳуқуқий чора кўрилгани ва уларнинг кейинги тақдири ҳақида қўшимча маълумотлар очиқланмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?