Тайванда тўрт кун кетма-кет компьютер ўйнаган талаба ҳаётдан кўз юмди

1 дақиқа ўқиш299
Тайванда тўрт кун кетма-кет компьютер ўйнаган талаба ҳаётдан кўз юмди

Тайванда яшовчи талаба узлуксиз тўрт кун давомида компьютер ўйинларини ўйнаганидан кейин оғир ҳолатга тушиб, ҳаётдан кўз юмгани хабар қилинди. Маълумотларга кўра, у тўрт кун ва уч кеча давомида деярли танаффуссиз ўйин билан банд бўлган.

Тўртинчи кечада талаба ҳожатга турмоқчи бўлган пайтда қаттиқ оғриқдан қичқириб, ҳушидан кетган. Кейинчалик шифокорлар унинг миясидаги артерия ёрилиб, кучли қон кетиши юз берганини аниқлаган.

Талабанинг онаси сўзларига кўра, у бир неча бор ўғлини компьютерни ўчириб дам олишга ундаган, аммо бу огоҳлантиришлар натижа бермаган.

Ҳодисадан кейин талаба бир неча ой давомида кома ҳолатида бўлган. Кейинчалик оила аъзолари унинг ҳаётини сақлаб турган тиббий ускуналардан воз кечишга қарор қилган.

Мутахассислар эса узоқ вақт танаффуссиз компьютер ўйинлари билан шуғулланиш саломатлик учун жиддий хавф туғдириши мумкинлигини таъкидлаб келмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?