date

Эрондаги зарбалар ортидан ўлимлар сони кўпайди

Эрондаги зарбалар ортидан ўлимлар сони кўпайди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1168 кишига етгани маълум қилинди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари фаоллари ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилган.

Келтирилишича, 28 февралдан буён давом этаётган зарбалар натижасида ҳалок бўлганлар орасида 194 нафар вояга етмаган ҳам бор. Шу тариқа, ҳужумлар оқибатидаги қурбонлар сони янада ошгани қайд этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шундан сўнг Эрон Исроилга ракета зарбалари йўллаган, шунингдек, АҚШ ҳарбий базалари жойлашган айрим Яқин Шарқ давлатларига ҳам ҳужум қилгани айтилган.

Минтақадаги кескин вазият сабаб бир қатор давлатлар ҳаво ҳудудини вақтинча ёпган. Шу билан бирга, 28 февраль кунги ҳаво ҳужумлари оқибатида Эроннинг Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ўз қароргоҳида ҳалок бўлгани ҳақида ҳам хабар берилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрондаги зарбалар ортидан ўлимлар сони кўпайди