Эрондаги текис қабристон ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Эрондаги қабристонлардан бирида тасвирга олинган видео кенг тарқалди. Унда қабрлар кўплаб мамлакатлардагидек тупроқ уюми ёки баланд тепалик шаклида эмас, балки ер билан бир текис ҳолатда барпо этилгани акс этган.
Видеодан кўриш мумкинки, қабрларнинг усти текис қилинган бўлиб, одамлар қабристон ҳудудида бемалол юриб ўтмоқда. Бу ҳолат кўплаб фойдаланувчиларда қизиқиш уйғотиб, турли мунозараларга сабаб бўлди.
Изоҳларда айрим кузатувчилар бундай усул қабристонни тартибли сақлаш ва парвариш қилишни енгиллаштиришини таъкидлаган бўлса, бошқалар эса ўзлари ўрганган анъаналардан кескин фарқ қилгани учун бу манзарани ноодатий деб баҳоламоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…