date

Минабдаги мактабга берилган зарба ортида АҚШ турибдими?

Минабдаги мактабга берилган зарба ортида АҚШ турибдими?

Reuters агентлиги икки нафар америкалик амалдорга таяниб хабар беришича, Эроннинг Минаб шаҳридаги қизлар мактабига берилган зарба ортида АҚШ ҳарбийлари турган бўлиши мумкин. Айтилишича, бу ҳозирча терговнинг дастлабки хулосаси бўлиб, текширув тўлиқ якунланмаган.

Манбаларга кўра, кейинчалик янги маълумотлар пайдо бўлиши ва ҳужум ортида бошқа томон тургани ҳам аниқланиши мумкин. Шу сабабли ҳозирги баҳолашлар узил-кесил хулоса сифатида эмас, балки дастлабки версия сифатида кўрилмоқда.

Амалдорлар ҳужумни нима асосида АҚШ ҳарбийлари билан боғлашаётгани, қандай ўқ-дорилар ишлатилгани ва нега зарба мактабга берилгани ҳақида батафсил маълумот очиқламаган. Шу боис воқеа тафсилотлари ҳануз ноаниқлигича қолмоқда.

Аввалроқ The New York Times ҳам мазкур ҳужумда АҚШ иштирок этган бўлиши мумкинлигини ёзган эди. Нашр маълумотига кўра, эҳтимол АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Ислом инқилоби посбонлари корпусига тегишли объектни нишонга олган, аммо зарба хатолик билан мактаб ҳудудига тушган бўлиши мумкин.

Ҳозирча АҚШ Мудофаа вазирлиги расман фақат ҳодиса юзасидан тергов олиб борилаётганини билдирган. Эрон расмийлари эса 28 февраль куни Минабдаги қизлар мактабига берилган ракета зарбаси оқибатида 165 киши ҳалок бўлганини маълум қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Минабдаги мактабга берилган зарба ортида АҚШ турибдими?