date

Эрон қўшни мамлакатларга ракета учирмасликка ваъда берди

Эрон қўшни мамлакатларга ракета учирмасликка ваъда берди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён мамлакат қўшни давлатларга ҳужум қилмасликка қарор қилинганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу қарор кеча бўлиб ўтган раҳбариятнинг муваққат кенгаши йиғилишида қабул қилинган.

Пезешкиён таъкидлашича, энди қўшни мамлакатларга ракета учирилмайди ва уларга қарши зарба берилмайди. Фақат ўша давлат ҳудудидан Эронга ҳужум уюштирилган тақдирдагина жавоб чораси кўрилади.

Эрон раҳбари, шунингдек, мамлакат ҳеч қандай шартларсиз таслим бўлмаслигини кескин айтди. У қўшни давлатлардан узр сўраб, Теҳрон бошқа мамлакатларга қарши тажовуз қилиш ниятида эмаслигини яна бир бор урғулади.

Пезешкиённинг фикрича, бугунги вазиятда Эрон ўз ҳудудини ҳимоя қилишга мажбур. У аҳолига миннатдорлик билдириб, халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилинмаётгани, ҳатто тиббиёт муассасалари ва шифохоналарга ҳам зарбалар берилаётганини қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон қўшни мамлакатларга ракета учирмасликка ваъда берди