Ироқдаги Америка базасида тунги ёнғин чиқди

Ироқ пойтахти Бағдодда жойлашган Американинг “Виктория” ҳарбий базаси ҳудудида 7 мартга ўтар кечаси кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Press TV телеканали хабар тарқатди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳарбий объектга учувчисиз учиш аппарати орқали зарба берилган бўлиши мумкин. Ҳодиса ортидан база ҳудудида аланга кўтарилгани айтилмоқда.
Ҳозирча ҳужум оқибатлари, жабрланганлар ёки етказилган зарар миқдори юзасидан расмий тафсилотлар очиқланмаган. Вазият атрофидаги маълумотлар ойдинлаштирилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг