Такер Карлсон: "Исроил — дунёдаги энг жирканч ва хунук давлатлардан бири"

Америкалик журналист Исроилни танқид қилиб, у Ливан пойтахтига катта вайронагарчилик келтираётганини айтди. Бу ҳақида Gorizont маълум қилди.
«Исроилликлар Бейрутни вайрон қилмоқда. Мен дунёнинг кўп жойларида бўлганман — Бейрут Ер юзидаги энг гўзал шаҳарлардан бири. У ҳақиқий мўъжиза, жуда гўзал. Шу шаҳарни Исроил — дунёдаги энг жирканч давлатлардан бири — вайрон қилаётганини кўриш жуда оғир. 1948 йилдан бери у ерда бирор гўзал нарса қурилмаган», — деди Карлсон.
Карлсоннинг таъкидлашича, шаклланаётган империя табиатан вайронкор бўлади:
«Ҳар доим шундай бўлади: гўзаллик вайрон қилинади — Европа, Бейрут, Суриянинг айрим қисмлари, муқаддас жойлар. Эроннинг ҳам жуда гўзал жойлари бор, дейишади — аммо улар ҳам тўлиқ бомбардимон қилинмоқда. Гўё бу гўзалликка қарши урушга ўхшайди».
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!