Олимлар Ой тупроғида нўхат етиштиришга муваффақ бўлишди

1 дақиқа ўқиш1.8K
Олимлар Ой тупроғида нўхат етиштиришга муваффақ бўлишди

Америкалик олимлар тарихда илк бор Ой тупроғига ўхшаш сунъий муҳитда нўхат етиштиришга эришдилар. Техас ва А&М университетлари мутахассислари томонидан ўтказилган ушбу тажриба натижалари Ссиентифис Репортс журналида эълон қилинди. Бу кашфиёт келажакда космик миссиялар давомида астронавтларнинг озиқ-овқат таъминотини йўлга қўйишда муҳим қадам бўлиши мумкин.

Маълумки, Ой реголити Ер тупроғидан кескин фарқ қилади. Унда ўсимликлар ўсиши учун зарур бўлган органик моддалар ва фойдали микроорганизмлар деярли йўқ. Бундан ташқари, таркибидаги оғир металлар ўсимликлар учун заҳарли ҳисобланади. Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун тадқиқотчилар мураккаб усулни қўллашди. Улар сунъий реголитга ёмғир чувалчанглари ёрдамида тайёрланган вермикомпост қўшишди. Шунингдек, нўхат уруғлари экилишидан аввал махсус микориза замбуруғлари билан ишловдан ўтказилди. Бу замбуруғлар ўсимликка озуқа моддаларини ўзлаштиришга ёрдам бериб, зарарли металларнинг сўрилишига тўсқинлик қилди.

Тажриба шуни кўрсатдики, таркибида 75 фоизгача Ой реголити бўлган тупроқ аралашмаси нўхат ўсиши учун энг мақбул муҳит бўлиб чиқди. Айнан шу шароитда ўсимликлар тўлиқ етилиб, ҳосил берди. Бироқ олимлар ҳали иш якунлангани йўқ деб ҳисоблашмоқда. Тадқиқотнинг етакчи муаллифи Жессика Аткиннинг таъкидлашича, эндиликда етиштирилган ҳосилнинг инсон саломатлиги учун хавфсизлиги ва озуқавий қийматини чуқур ўрганиш талаб этилади. Олимлар нўхат таркибида заҳарли металлар тўпланиб қолмаганини ва у астронавтлар учун етарли даражада фойдали эканлигини аниқлашлари керак.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?