Марсда қурилиш учун дрожжи, желатин ва қумдан фойдаланилади

Ҳонг Конг олимлари Қизил сайёрада келгусида базалар ва иншоотлар барпо этиш имконини берувчи инновацион биологик қурилиш материалини ишлаб чиқишди. ТАСС агентлигининг Соут Чина Морнинг Пост нашрига таяниб хабар беришича, ушбу янги технология Ердан космосга оғир ускуналар ва улкан миқдордаги қурилиш хомашёсини ташиш заруриятини кескин камайтиришга қаратилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Мазкур лойиҳа Ҳонг Конг фан ва технология университети ҳамда Ҳонг Конг политехника университети тадқиқотчилари томонидан профессор Тсю Тсжишен раҳбарлигида амалга оширилди. Мутахассислар махсус таркибдаги арашмани яратишди, унинг асосий таркибий қисмларига генетик модификацияланган дрожжи, желатин гидрогели ҳамда қум ёки бошқа грануляр заррачалар киради.
Марс шароитида синовлар ва технологиянинг афзалликлари
Марсда бино ва иншоотлар қуриш муҳандислик нуқтаи назаридан улкан қийинчиликларни келтириб чиқаради. Сайёра атмосфера зичлиги Ер кўрсаткичининг бир фоизидан ҳам камлигини, сирт ҳарорати эса эллик даражадан пастга тушиб кетишини ҳисобга олсак, анъанавий усуллар жуда кўп энергия талаб қилиши ойдинлашади. Шунинг учун олимлар 3D-принтер ёрдамида шакллантириш мумкин бўлган махсус материални таклиф қилишди.Тадқиқотчилар босим Ер атмосферасининг юздан бир қисмига ва ҳарорат минус ўттиз даражага тенг бўлган иқлим камерасида кичик конструкцияни яратиб, синовдан ўтказишди. Янги технологиянинг асосий устунлиги сифатида унинг энергия тежамкорлиги қайд этилди. Ҳисоб-китобларга кўра, қуёш панеллари бир кубометр материал ишлаб чиқариш учун зарур энергияни бир соатдан камроқ вақт ичида тўплай олади.
Хомашё ва келажакдаги режалар
Ҳозирча Ер сатидан келтириладиган етказиб беришлардан бутунлай воз кечиб бўлмайди. Бир кубометр материал тайёрлаш учун ўнлаб килограмм четдан олиб келинган хомашё талаб этилади. Бунинг етмиш-саксон фоизини желатин, қолган қисмини эса дрожжи учун озуқа муҳити ташкил этади. Келгусида олимлар зарур органик компонентларни тўғридан-тўғри Марснинг ўзида синтез қилиш устида бош қотирмоқда.Агар углерод диоксиди, метан ва сув музини қайта ишлаб, улардан желатин ҳамда озуқа моддаларини олишга эришилса, Еришдан хомашё ташиш эҳтиёжи деярли нолга туширилади. Ушбу истиқболли технология нафақат бошқа сайёраларни ўзлаштиришда, балки Ерда ҳам фойдали бўлиши мумкин.
Хусусан, тадқиқотчилар мазкур материалдан оғир қурилиш материалларини етказиб бериш қийин ва қимматга тушадиган олис Антарктида тадқиқот станцияларини қуришда фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқмоқдалар.






























Изоҳлар 0
…