date

Кислотали ёмғир Марказий Осиёга етиб келиши мумкинми?

Кислотали ёмғир Марказий Осиёга етиб келиши мумкинми?

Ижтимоий тармоқларда Эрон осмонида "кислотали булутлар" пайдо бўлгани ва улар Марказий Осиё мамлакатларига ҳам етиб келиб, кислотали ёмғирга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мутахассислар бу маълумотлар илмий асосга эга эмаслигини таъкидламоқда.

Маълум қилинишича, кислотали ёғинлар атмосферада олтингугурт оксидлари (SO₂) ва азот оксидлари (NO₂) узоқ вақт давомида тўпланиб, булутлардаги сув буғи билан кимёвий реакцияга киришиши натижасида пайдо бўлади. Бундай ҳолатлар одатда йирик саноат ҳудудлари ёки тўғридан-тўғри чиқиндилар чиқариладиган жойлар атрофида кузатилади.

Мутахассислар тушунтиришича, ҳаво массалари узоқ масофага кўчиши жараёнида ифлослантирувчи моддалар миқдори атмосферадаги аралашиш ва чўкиш жараёнлари таъсирида тез камайиб кетади. Шу боис манбадан минглаб километр узоқликда хавфли даражадаги кислотали ёғинлар шаклланиши деярли мумкин эмас.

Шунингдек, ёғинлар асосан маҳаллий булутлар шаклланиши билан боғлиқ бўлади. Яъни ёмғир ёки қор ҳудуд устидаги атмосферада мавжуд сув буғи ва аэрозоллар асосида ҳосил бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Кислотали ёмғир Марказий Осиёга етиб келиши мумкинми?