date

Рамазон ойи Тожикистонда 29 кунда якунланиши мумкин

Рамазон ойи Тожикистонда 29 кунда якунланиши мумкин

Тожикистонда муқаддас Рамазон ойи аввал хабар қилинганидек 30 кун эмас, балки 29 кун давом этиши мумкин. Бу ҳақда Республика Дин ишлари бўйича қўмитаси маълумот берган. Шу сабабли Рамазон ҳайити 20 мартда эмас, 19 март куни нишонланиши эҳтимоли айтилмоқда.

Идора вакилларининг тушунтиришича, жорий йилда Рамазон ойининг давомийлиги қамарий тақвим ҳисоб-китоблари асосида баҳоланмоқда. Уларга кўра, бу йил Тожикистонда рўза ойи 29 кунда якунланиши мумкин.

Мазкур маълумотни Тожикистон Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзода ҳам тасдиқлаган. Унинг айтишича, қамарий тақвимда аввалги икки ой — Ражаб ва Шаъбон кетма-кет 30 кундан давом этгани учун, учинчи ой одатда 29 кун бўлиши кузатилади.

Шунингдек, у кўплаб мамлакатларда Рамазон Тожикистонга нисбатан бир кун олдин бошланганини эслатган. Абдулқодирзоданинг фикрича, шу сабабли ислом дунёсининг аксарият давлатларида бу йил Ид ал-Фитр 19 март куни нишонланиши мумкин.

Тожикистон муфтийси аҳолини турли миш-мишларга ишонмасликка ва беҳуда хавотирга тушмасликка чақирган. Унинг таъкидлашича, расмий қарорлар тақвимий ҳисоб-китоблар ҳамда шариат қоидалари асосида қабул қилинади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Рамазон ойи Тожикистонда 29 кунда якунланиши мумкин